Вазифаси:
Bergauf ранг берувчи пасталари бўёқ ва эмаллар, ёғоч учун лоқ ва лазурлар, сувоқлар ва чокларни тўлдирувчи қоришмаларни қўлда ва машинада ранглаш учун мўлжалланган.
Таркиби:
Пигмент, кўп атомли спирт, махсус қўшимчалар.
Ички ишлар учун
№01 ёрқин сариқ, №02 сариқ, №20 апельсин, №18 оловранг, №19 шафтоли, №17 пушти, №16 фуксия, №03 лайм, №04 салат ранг, №05 яшил олма, №07 тўқ яшил, №15 лаванда, №14 бинафша ранг, №12 кўк.
Ички ва фасад ишлари учун
№21 охра, №06 зайтун ранг, №08 зумрад, №25 беж, №22 карамель, №13 сирень ранг, №11 мовий, №10 океан кўки, №09 денгиз тўлқини, №23 қизил-жигарранг, №24 кофе ранг, №26 шоколад, №27 қора.
Палитра
+5°С дан паст бўлмаган ҳароратда ишлатилсин.
1. Қўллашдан олдин ранг берувчи пастани 10−15 сония давомида яхшилаб чайқатинг.
2. Бир текис бўялган бўёқ-лоқ материалини (БЛМ) олиш учун пастанинг керакли қисмини оз миқдордаги БЛМга қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг, сўнгра ҳосил бўлган аралашмани доимий аралаштириш остида БЛМнинг қолган қисмига киритинг ва ранг бўйича бир хил масса ҳосил бўлгунча яна аралаштиринг.
3. Универсал ранг берувчи пасталар фойдаланишга тайёр БЛМларга БЛМ вазнининг 5% идан ошмайдиган миқдорда, асос бўёқларга (С базаси) эса 10% дан кўп бўлмаган миқдорда киритилади.
4. Материалларни ранглашда рангни келишиб олиш учун аввал синов тариқасида бўяб кўриш керак. Ранг берилган материалнинг ранги ишлатиладиган материалнинг сифати ва турига қараб ўзгариши мумкин.
5. Катта юзани бўяшда ранглар фарқланишининг олдини олиш учун БЛМнинг барча керакли миқдорини тўлиқ ҳажмда ранглаш лозим.
6. Ишдан сўнг дарҳол асбоблар ва идишларни сув билан тозаланг. Ранг шкалалари ранг қўшиладиган маҳсулотга қараб фарқ қилиши мумкин (батафсил маълумот Bergauf ранг карталарида).
Табиий мойлар ва мумлар асосидаги таркиблар учун қўлланилмасин.
Мустақил бўёқ воситаси сифатида ишлатилмасин.
Паста зич ёпилган идишда, қуруқ хонада, иситиш мосламаларидан ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан узоқда, +5°С дан паст бўлмаган ҳароратда, болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Кафолатланган сақлаш муддати — ишлаб чиқарувчининг очилмаган идишида ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 36 ой. Пасталарни ишлаб чиқарувчининг қадоғида барча турдаги транспорт воситаларида атмосфера омиллари таъсирини истисно қиладиган шароитларда (ёпиқ фургонлар, вагонлар ва ҳ.к.) -50 дан +50°С гача бўлган ҳароратда ташишга рухсат берилади.
5 марта музлатиш циклига чидамли. Музлаган тақдирда, маҳсулот хона ҳароратида эритилади ва бир хил масса ҳосил бўлгунча яхшилаб аралаштирилади. Эригандан сўнг ўз хусусиятларини тўлиқ сақлаб қолади.